Унда Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда профессионал футболни янада ривожлантириш, иқтидорли ёш футболчиларни саралаш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “City Football Group” билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллий профессионал клублар билан шериклик алоқаларини ўрнатиш, ёш футболчилар учун “Manchester City” методикаси асосида махсус тайёргарлик дастурларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Англия клубининг ҳамкорлик дастури бўйича директори Жонатан Смит ўзбек футболи сўнгги йилларда халқаро майдонда катта эътибор қозонаётганини таъкидлаб, мамлакатимиздаги иқтидорли ёш футболчиларни кузатишга қизиқиш юқори эканини билдирди.

Ташриф доирасида меҳмонлар “Олимпия шаҳарчаси” инфратузилмаси, “Paxtakor” ва “Bunyodkor” клубларининг машғулот жараёнлари билан танишиши, шунингдек, ҳудудлардаги қатор футбол клублари фаолиятини ҳам ўрганиши режалаштирилган.