Кеча ЕЧЛда ярим финал баҳсининг биринчи ўйини бўлиб ўтди. Унда Англия ва Испания клублари куч синашди. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Реал”ни 4:3 ҳисобида енгди. Мезбон ўйинчилар Де Брюйне, Жезус, Фоден ва Силванинг голларига меҳмонлардан Бензема (2та) ҳамда Винисиус жавоб қайтаришди.
Ўйиндан кейин “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола мазкур учрашув ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
“Ҳамма хурсанд бўлди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонишни хоҳлагандик, аммо 4:3 ҳам ёмон натижа эмас. Ўз ўйинимизни кўрсатиш учун Мадридга борамиз...”