“Манчестер Сити” ва “Севилья” жамоалари ўртасида ўтказилган ўйинда “шаҳарликлар” пенальтилар сериясида рақибларини мағлуб этишди.

“Манчестер Сити” ўз тарихида илк бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди, инглиз жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола эса энг номдор мутахассислар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Суперкубок Гвардиола фаолиятидаги 36-кубог бўлди, бу кўрсаткич бўйича испаниялик мураббий Алекс Фергюсондан (49 соврин) ортда қолди, холос, деб хабар беради tengrinews.kz.