Қатар шайхи “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олмоқчи. У шу пайтга қадар тўрт марта шу таклиф билан чиққан. Яқинда шайх ўзинг сўнгги, бешинчи таклифини жўнатди.
Sky Sports хабарида айтилишича, бу таклиф олдингисига қараганда анча манфаатли. Шайх “МЮ”нинг барча қарзларини тўлаб, жамоа акцияларини 100 фоиз сотиб олмоқчи.
Шайх клуб эгаси Глейзерлардан жумага қадар жавоб беришни сўраган, деб ёзди ESPN нашри
Эслатиб ўтамиз, қатарликларнинг олдинги таклифи 5 миллиард фунтга яқин эди, клуб эгаси эса “МЮ” учун 6 миллиард фунт сўраяпти.