“Бавария”нинг сенегаллик ҳужумчиси Садио Мане фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби давом эттиради.
31 ёшли форвард Дубайда тиббий кўрикдан ўтгач, Ар-Риёд клуби билан шартнома имзолади.
Sky Sport нашрининг ёзишича, трансфер учун “Бавария”ги 30 миллион евро тўланади. Мане эса клубда йилига 40 миллион евро маош олади.
Сенегалда туғилган Мане катта футболдаги фаолиятини Австриянинг “Ред Булл Зальцбург” клубида бошлаган. Кейин Англия клублари – “Саутгемтон” ва “Ливерпул”да ўйнаган. Ўтган йили у Германиянинг “Бавария” жамоасига ўтган эди. Лекин жамоа мураббийи билан чиқишмади ва Саудияга йўл олди.