Қудуқлардан биридаги олов етти ой давомида ўчмади. Бу ҳақда Қозоғистон ёнилғи-энергетика мажмуаси вазият таҳлилий маркази маълум қилди.
Марказ маълумотларига кўра, “Бузачи Нефть” МЧЖ томонидан ўзлаштирилаётган “Каратурун Южный” конидаги ёнғин 25 декабрь куни ўчирилди.
Кондаги ёнғин 9 июнь куни бошланган. Шундан сўнг бурғулаш асбобини кўтариш натижасида газ-сув аралашмаси ажралиб чиққан, у 303-сонли қудуқда очиқ газ фавворасига айланган, деб хабар беради tengrinews.kz.