Шунингдек, «Ўзтрансгаз» вилоят филиалида – 997 та, «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ-728 та, «Ўзбекенерго» АЖ – 447 та, «Ер ресурслари ва давлат кадастри» идораларида – 432 та, Соғлиқни сақлаш муассасаларида-372, қурилиш ва архитектура идораларида – 328 та, ҳокимликларда – 42 та, тижорат банкларида-38 та, Бандлик ва меҳнат идораларида 23та, солиқ органларида 11 та, бошқа хизмат қилувчи ташкилотларда 341 та ҳолатда юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан, ДХА Фарғона вилоят бошқармаси томонидан мазкур муддати бузилган мурожаатлар бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи идораларга 21 та тақдимнома ва 215 та огоҳномалар киритилиб, тақдимномалар натижаси бўйича 24 нафар шахс интизомий, 125 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилади.