Ҳозир вазият шуни тақозо этяптики, жамиятда коррупция кўламини кескин камайтириш ва унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида аҳолини жалб қилиш керак. Аҳолининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш зарур.
Коррупция билан боғлиқ жиноят ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ҳақидаги Низом ишлаб чиқилиши даврида турли давлатларнинг, хусусан АҚШ, Канада, Корея, Руминя, Қозоғистон, Қирғизистон тажрибаси ўрганилган. Бу мамлакатларнинг қонунчилигида коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизми сифатида айнан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш белгиланган.
Ўзбекистон учун бундай амалиёт бегона эмас. 2017 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда 326 нафар фуқародан 100 нафари 78 миллион сўмдан ортиқ пул мукофоти билан рағбатлантирилган.
Аммо мазкур қарор асосида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилмаган, шунингдек, давлат хизматчиларини рағбатлантириш назарда тутилмаган».
«2019 йилда мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган зарар миқдори — 1 триллион сўмдан ортиқ бўлган.
2020 йилнинг 9 ойлик кўрсаткичлари натижаси бўйича эса бу миқдор — 346 миллиард сўм бўлган».