2025 йил 30 июль куни соат 17:32 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Яшнобод туманидаги қўриқда бўлган офисдан ташвишли хабар келиб тушди.

Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига етиб бориб ҳолатни ўрганганида, ушбу офисда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро М.М. иш берувчи раҳбаридан маошини оширишни талаб қилгани, акс ҳолда болта орқали тан жароҳати етказиш билан таҳдид қилгани аниқланган.

Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан фуқарога қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида тушунтириш берилган. Натижада, унинг қўлидаги болта, шунингдек сумкаси ичида бўлган пичоқ ихтиёрий равишда олиб қўйилган.

Ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан биргаликда суд органларига юборилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш жараёнлари давом этмоқда.