–Дастуримизда ижтимоий йўналтирилган иқтисодий сиёсатга ҳам алоҳида эьтибор берилган. Бунда иқтисодий сиёсатнинг ижтимоий самарадорлигини таьминлаш учун ўрта муддатли истиқболда кам таьминланган аҳоли қатлами улушини камида икки баравар қисқартириш мақсадида камбағалликни бартараф этиш бўйича самарали ишларни амалга ошириш лозим.