Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов очди.

Йиғилиш иштирокчиларини сайловолди дастури билан таништириш учун сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовага берилди. Номзоднинг дастурида асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш белгилаб олинган дастурда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир  устувор йўналишлари қамраб олинган.

Шунингдек, дастурда Наманган вилоятини жадал ривожлантириш, халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича ҳам чора-тадбирлар  бегиланган.