Фестиваль Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги “Водий гавҳари” — “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида ташкил этилади.

Уч кун давомида меҳмонлар Марғилоннинг бой маданий мероси, миллий ҳунармандчилик анъаналари ҳамда ипакчилик ва тўқимачилик соҳасида шаклланган кўп асрлик тажриба билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.

Фестивал дастуридан миллий атлас ва адрас намуналарининг намойиши, миллий либослар кўргазмаси, ҳунармандчилик анъаналарини акс эттирувчи тақдимотлар ҳамда Марғилоннинг ўзига хос маданий меросини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар ўрин олади.

Марғилон атласи ва адраси нафақат миллий тўқимачилик санъатининг муҳим қисми, балки ўзбек халқининг анъаналари ва бой маданий меросини ўзида мужассам этган ноёб ҳунармандчилик намунасидир.

“Marg‘ilon atlasi & adrasi” фестивали миллий қадриятларни асраб-авайлаш, анъанавий ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш ва Марғилон шаҳрининг туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.