Республикамиз ҳудудларидаги ипак қурти озуқа сифатини яхшилаш, ҳар гектар тутзордан олинадиган барг ҳосили хашаки ва дурагай тутларга нисбатан 1,5-2,0 баробар кўп ҳосил берадиган Давлат реестрига киритилган турли  ҳудудларда кўпайтирилишга мўлжалланган навли тутларни навдор ва касалликлардан холи кўчатларидан янги тутзорлар барпо этиш мақсадида уларни “In vitro” усулида кўплаб етиштиришни йўлга қўйиши учун “IPAK KO’CHAT KLASTER” фермер хўжалигида биотехнология лабораторияси ва 2 та махсус иссиқхона қуриш бўйича Инновацион риволаниш вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан Тижоратлаштириш лойиҳаси йўналишида 1 миллиард 700 миллион сўм ажратиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳани молиялаштиришга келишиб олинди.

Лойиҳани июнь ойида режалаштирилган Президент ташрифига қадар ишга тушириш аниқ мақсад қилиб қўйилди.

Келишувга асосан, аста-секин бор тутзорларни навли тутзорларга алмаштириш, шу билан бир қаторда янги ташкил қилинадиган тутзорларни ҳам турли мавсумларда қурт боқиш учун яроқли, серҳосил, хўжалик қиймати белгилари юқори, турли касалликларга чидамли бўлган янги навдаги тут кўчатлари билан таъминлаш мақсадида замонавий “in vitro” усулида кўчатлар етиштирилади.