Бу эса кўчат етказиб бериш бўйича экспорт фаолиятига сабаб бўлди. Жумладан, Қозоғистон Республикасидаги ТОО «АСВС ОЙЛ» компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

-Ушбу компания билан келишувга асосан 5 йил давомида 2 млн. 430 минг долларлик тут кўчатларини етказиб берамиз,-дейди хўжалик раҳбари Абдупатто Мусурмонқулов. – Келгусида баргини экспорт қилиш борасида ҳам изланишлар олиб борилмоқда.

Айтиш жоиз, фермер хўжалигида яратилган «Марҳамат-2017» тут нави нафақат, Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам харидоргир. Боиси, у орқали ипак қуртидан бир йилда 5 мартагача ҳосил олиш мумкин.

Рустам ЭШОНОВ.