Бироқ, айрим шахслар томонидан заҳри қотиллар савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Қумқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Р. шартли харидорга 143 дона гугурт қутиларга солинган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини ҳар бир қутисини 250 минг сўмдан жами 35 750 000 сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Ушбу «марихуана» гиёҳвандлик воситаси махсус тарозида ўлчаб кўрилганида унинг умумий оғирлиги 837,20 граммни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.