Жумладан, Тимур Ишметов — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисига тегишли қўл соати ҳақида ҳам ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар эълон қилинган.
Марказий банк ахборот хизматига кўра, фотоларда акс этган соат Tissot брендига мансуб бўлиб, унинг нархи 2021 йилда тахминан 300–350 АҚШ доллари атрофида бўлган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шахс шаъни ва обрўсига путур етказувчи, шунингдек, ёлғон ёки чалғитувчи маълумотларни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Фуқаролар ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатишда масъулиятли бўлишга, тасдиқланмаган маълумотларни оммалаштирмасликка чақирилмоқда.