Қарор ўрта муддатли даврда инфляцияни барқарор пасайтиришга қаратилган.

Регуляторга кўра, нисбатан қатъий пул-кредит шароити инфляцион босимларни камайтириб бораётган бўлса-да, иқтисодиётдаги барқарор талаб, айрим таклиф омиллари ва хизматлар соҳасидаги юқори нарх динамикаси сабабли инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда.

Ноябр ойи якунида инфляция 7,5 фоизга тенг бўлди. Буни базавий инфляциянинг 6,3 фоизгача пасайиши ва миллий валюта курсининг мустаҳкамланиши таъминлади.

Марказий банкнинг янгиланган прогнозларига кўра:

  • 2025 йил охирида инфляция 7,3 фоиз атрофида,
  • 2026 йил якунида эса 6,5 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Иқтисодий фаоллик юқори даражада сақланиб, йил якунида иқтисодий ўсиш 7–7,5 фоиз атрофида шаклланиши белгиланмоқда. Бироқ транспорт хизматлари нархининг ошиши, асосий озиқ-овқат товарлари таклифига оид хатарлар ва тартибга солинадиган нархлар индексацияси инфляция учун қўшимча таҳдид бўлиб турибди.

Марказий банк инфляцияни босқичма-босқич 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга тушириш учун пул-кредит шароитларининг етарлича қатъийлигини сақлаб боришини маълум қилди.

Асосий ставкани қайта кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 28 январь куни бўлиб ўтади.