Фаол резюмелар сони 17,6 фоизга ошиши, иш ўринлари учун рақобат кучаяётганини кўрсатмоқда.
2026 йил январь–июнь ойларида иш ҳақи ўсиши давом этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан:
номинал иш ҳақи — 18,4 фоизга;
инфляция ҳисобга олинган реал иш ҳақи — 10,9 фоизга ошди.
II чоракда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,5 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,1 фоизга кўпайди.
Реал иш ҳақи ва пул ўтказмаларининг ўсиши аҳолининг харид имкониятларини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, вакансиялар ва иш излаш фаоллигидаги ўзгаришлар меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни кузатиб бориш муҳимлигини кўрсатмоқда.