Саноат  ўсишини 3,5%га ошириш белгиланган. Бу, аввало, карантин пайтида тўхтаб қолган фаолиятини йўлга қўйиш,  уларни айланма маблағлар билан таъминлаш, фоизларни кўриб чиқиш ҳисобидан амалга оширилади.

Яқин кунларда Марказий банк бошқаруви кенгаши бу қарорни қабул қилади. Президент Марказий банк таклифини маъқуллаган. Фоизлар бирмунча пасайишини кўрамиз.

Мана шу омиллар саноатни 3,5% ўстириш имконини беради. Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 11 июнга белгиланган.

Охирги марта 14 апрелда асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган эди.

Кечаги йиғилишда фоиз ставкаларини инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтириш муҳимлиги таъкидланган эди.