Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди.

Танловда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳридаги ИНХА университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроиқтисодиёт, статистика йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлимининг 4 курсида ҳамда магистратурада таълим олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

Асосий мезонлари:

• ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
• (IELTS - 6.5) сертификатига эга бўлганлар инглиз тили тестидан озод этилади;

Барча ҳужжатлар талаба таҳсил олаётган университет ёки институтнинг ректоратига 2022 йил 9 сентябргача топширилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати – 2022 йил 6-9 сентябрь, кўриб чиқиш ва танлов – 12 сентябрь - 20 сентябрь.

2022/2023 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 3 октябрдан бошлаб тайинланади.