Мақбарага темурийлар сулоласига мансуб кишилар Aмир Темур, унинг пири Мир Саййид Барака, ўғиллари Умар-шайх, Мироншоҳ ва Шоҳрух, набиралари Муҳаммад Султон, Улуғбек ва бошқалар дафн этилган.
Aрхеологик тадқиқотлар натижасида мақбара ҳовлисининг икки ёнидан Муҳаммад Султон қурдирган Мадраса ва хонақоҳ қоддиқлари топилган. Мадраса ва хонақоҳ чорси ҳовлининг шарқий ва ғарбий томонларини эгалла-ган. Ҳовлининг жанубида гумбазли мақбара жойлашган.
Темурнинг машҳур тарихчиси Шарофиддин Aли Яздий: "Ушбу бинони гумбази баланд эди, ҳудди фалак каби, бинонинг пастки қисмлари тиллали ва бир юзали нақшлар билан мармарда безатилган” деб ёзган эди.
Кейинроқ 1405 йил бу ерда Aмир Темурнинг ўзи ҳам дафн этилган, деб ёзмоқда ЎзРФА телеграм канали.