Тадбир давомида, иштирокчилар Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, Марказий Осиё минтақавий шерикликнинг ижобий тенденциялари тўғрисида фикр алмашдилар.

Россия экспертига Институтнинг мақсадлари ва вазифалари, шунингдек, жорий йил июлда Тошкентда ўтказилиши  кутилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро анжумани тўғрисида маълум қилинди.

Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Насиров кириш нутқида, Ўзбекистон Россияни икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг барча соҳаларида ишончли шериги сифатида тан олишини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти В.Путиннинг саъй-ҳаракатлари орқали, икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқнинг янги поғонага кўтарилгани ҳамда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг ўсиш суръати таъминланди. Шу билан бирга, сармоявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Россиядан жалб этилган инвестициялар ҳажми қарийб 10 миллиард долларни ташкил этади.

2021 йил бошидан Ўзбекистонда Россия томони иштирокида 2093 та корхона фаолият олиб бормоқда. Минтақалараро ва гуманитар алмашинувлар изчил кенгаймоқда.

Т.Бордачёв Ўзбекистон Россиянинг доимий ва ишончли ҳамкори эканини қайд этди. Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида Марказий Осиёда барқарор ва устувор ривожланишни таъминлашга қаратилган мамлакатнинг мувафаққиятли минтақавий сиёсати алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро ўзаро алоқаларни ривожлантириш ташаббусига ижобий баҳо берилди. Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий ҳолатлар юзасидан фикр алмашиш мақсадида, мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

 

2004 йилда “Валдай” халқаро мунозара клуби ташкил этилди. Клуб номи Валдай кўли яқинидаги Велеком Новгородда ўтказилган биринчи анжуман жойи билан боғлиқдир.

Ушбу клубнинг интеллектуал салоҳияти Россия ва хориж мамлакатларида юқори баҳоланади. Клуб фаолияти даврида, дунёнинг 71 мамлакатидан мингдан ортиқ халқаро илмий ҳамжамияти вакиллари иштирок этади.