Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т. Нарбаева, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатияси бўйича минтақавий маркази раҳбари Н. Герман, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири М. Тлеуберди, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Иқтисодиёт вазири A.У. Жапаров, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Р. Мередов, Тожикистон ташқи ишлар вазири С. Мухриддин, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири A. Комилов, шунингдек Марказий Осиё мамлакатларининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчилари иштирок этди.
Тадбир фахрий меҳмонлари қаторидан МДҲ Ижроия қўмита раиси – Ижрочи котиби С. Лебедев, ШҲТ нинг Бош котиби В. Норов, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Б. Aмреев, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ижрочи директори К. Сарибайлар ўрин олган.
Таклиф этилган халқаро экспертлар орасида Энергетика, тараққиёт ва хавфсизлик дастури директори, Халқаро солиқ ва инвестициялар бўйича маркази директори Aриель Коэн (AҚШ), Европа ва халқаро тадқиқотлар маркази директори, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро масалалар факультети, Олий иқтисодиёт мактаби, Валдаи халқаро мунозаралар клуби дастур директори Тимофей Бордачёв (Россия), сиёсатшунос, МДҲ давлатлари бўйича эксперт Aркадий Дубнов (Россия), МГИМО Евроосиё тадқиқотлари маркази директори Иван Сафранчук (Россия), Ж. Неру номидаги университетнинг Россия ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази профессори Санжай Пандей (Ҳиндистон), Ривожланаётган мамлакатлар институти профессори Манабу Шимизу (Япония), Aнқара Ташқи сиёсат институти директори Хусейн Багжи(Туркия), Пешовар университетининг Россия, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Шабир Aҳмад Хон (Покистон), Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази президенти Сайид Холид Aмир Жаффри (Покистон), Будапешт Корвина университетининг Марказий Осиё тадқиқотлари маркази директори Мартон Краснай (Венгрия), шунингдек хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сенат Раиси Танзила Нарбаева сўзга чиқиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Унга кўра, Давлатимиз раҳбари мазкур институтнинг ташкил этилишини ҳаётнинг ўзи, минтақавий тараққиёт жараёнлари ва тарихий давр тақозо этаётганини таъкидлади. Бу бизнинг минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ташқи сиёсат йўлини давом эттириш борасидаги ниятимиз қатъийлигининг яна бир тасдиғидир.
Ўтган қисқа даврда Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада муҳит тубдан ўзгаришига эришилиб, ўзаро муносабатлар мутлақо янги суръат, очиқлик ва конструктив хусусият касб этмоқда.
Шубҳасиз, Марказий Осиё халқаро институтининг фаолияти, унинг хорижий, биринчи галда қўшни мамлакатларнинг таҳлилий ва академик муассасалари билан илмий ҳамкорлигини ривожлантириши кенг қамровли минтақавий шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган, халқларимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган аниқ таклиф ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга имкон беради.
Ушбу ноёб илмий-тадқиқот маркази – Марказий Осиё халқаро институтининг «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» Юқори даражадаги халқаро конференция арафасида очилаётганида ўзига хос рамзий маъно мужассам.
Бу икки муҳим воқеа – Ўзбекистоннинг яқин минтақавий
ва минтақалараро алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кооперацияни кучайтиришга, кўпқиррали ҳамкорлик жўғрофиясини кенгайтириш йўлида энг истиқболли ва янги йўналишларни ишлаб чиқишга тайёр эканининг ёрқин ифодасидир.
Тадбирда, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатияси бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман Марказий Осиё давлатларининг минтақавий тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларини ҳамда муҳим минтақавий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатияси бўйича минтақавий маркази Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ҳар йили ўтказиладиган маслаҳатлашув учрашувлари ва минтақа билан алоқаларни ўрнатишда халқаро ҳамжамият учун компас сифатида якуний қўшма баёнотлари билан якунланган минтақавий ҳамкорликнинг ижобий ўсиш суръатини мамнуният билан қабул қилади.
Шу муносабат билан, «таҳлил марказлари» нинг минтақа давлатларининг барқарор ривожланишни таъминлаш йўлидаги қўшма саъй-ҳаракатларини тарғиб қилишдаги муҳим аҳамияти қайд этилди. Наталья Германнинг фикрига кўра, Марказий Осиё халқаро институтининг ташкил этилиши минтақа мамлакатлари манфаатларига хизмат қилувчи ҳамда Марказий Осиёнинг экспертлар ҳамжамиятини бирлаштирувчи ягона платформага айланишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов таъкидлаганидек, Марказий Осиё Халқаро институтининг ташкил этилиши, бу халқаро алоқалар ривожланишидаги муҳим тенденцияни, яъни минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг тобора ўсиб бораётганининг ёрқин намунасидир. Айниқса, ушбу тенденция Марказий Осиё минтақасида яққол ўз аксини топади. Маълумки, қадимдан минтақа Буюк Ипак йўлининг муҳим бўғини, ягона маданий ва цивилизацион макон эди.
Ушбу тадқиқот марказининг илмий-амалий фаолияти давомида, мамлакатимизнинг асосий ташқи сиёсий устувор йўналиши сифатида, Марказий Осиё билан боғлиқ минтақавий жараёнлар ва халқаро алоқаларни ўрганишдир.
Шунингдек, Институт Марказий Осиё минтақаси давлатларининг тадқиқот марказлари ўртасида яқин халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишга чақирилади.
Ташриф буюрган мартабали меҳмонлар институтнинг янги биноси, ходимлар учун яратилган меҳнат шароити билан танишдилар ва савдо, транспорт ва алоқа, энергетика, сув, экологик, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларида минтақавий ҳамкорлик истиқболларини экспертлар билан муҳокама қилиб, кўп қиррали йўналиш бўйича аниқ ва илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишда платформа бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
Тадбир якунида, МОХИ да БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази, Белоруссия стратегик тадқиқотлар институти ва Қирғизистон стратегик тадқиқотлар институти делегациялари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.