Айни пайтда ушбу йирик лойиҳа фойдаланишга топширилиш арафасида. Айтиш жоизки, қиймати 25 миллиард сўмликдан зиёд бўлган  “Шолини қайта ишлаш ва сақлаш мажмуаси "ТСТ Сluster" кластери томонидан бунёд этилди. Натижада "ТСТ Rice" шоличилик кластерида тўлиқ саноат занжири яратилди.

Завод Қуйи Чирчиқ туманидаги “Сурум” МФЙ ҳудудида жойлашган.  Унинг биринчи босқичида мавсум давомида 25 минг тоннадан 40 минг тоннагача шолини қуритиш ва қайта ишлаш  имконияти яратилди. Ҳозир мажмуа ҳудуди ободонлаштирилиб, корхона деярли тайёр ҳолга келтирилди.

Заводнинг расмий очилиш маросими шу ҳафтада бўлиб ўтиши кутилмоқда.