Уч кун давом этган мулоқотда маҳаллий ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Осиё-Тинч океани минтақаси, Америка, Яқин Шарқ мамлакатларидан 200 га яқин сиёсий-иқтисодий ва бизнес доиралар вакиллари, молия институтлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар аъзолари, шунингдек, дунёнинг турли таҳлилий ҳамда илмий-тадқиқот марказларининг нуфузли экспертларини иштирок этди.
Биринчи йиғилиш давомида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий сектор ва молиявий тузилмаларнинг ролини кенгайтириш масалалари юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, фикрлар алмашилди.