Ушбу баҳсда “Бухоро” ва “Бунёдкор клублари ўзаро куч синашишади. Пандемия туфайли Суперлиганинг 1-даврасидан ўрин олган қолган барча учрашувлар марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги стадионларда бўлиб ўтади.

Шу боисдан, “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувига Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадиони мезбонлик қилади. Учрашувни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Маълумот учун, “Бунёдкор” клуби ортда қолган турларда 8 та ўйинда 16 очко жамғариб, турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди. Бухороликлар эса жорий мавсумда бирорта ғалабани қўлга кирита олганича йўқ. Уларнинг ҳисобида бор йўғи 2 очко мавжуд.

Ўзбекистон Суперлигаси 9-тур.
“Бухоро” – “Бунёдкор”.
14 август. Тошкент шаҳри, “Пахтакор” стадиони.

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев, Аҳмаджон Эргашев.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.