NASA мутахассислари Марсни забт этганлардан бири бўлган Ingenuity билан боғлиқ хушхабарни хабар қилишди. Кичкина дрон Қизил сайёрада 49-парвозини амалга оширди.

Янги парвоз 2 апрель куни амалга оширилди. У иккита рекорд билан эсда қолди. Биринчиси, баландлик билан боғлиқ: Ingenuity 16 метрга кўтарилди. Иккинчиси, тезлик билан: қурилма 23,3 км/соатгача тезликка эришди. Аввалги рекорд мос равишда 14 м ва 21,6 км/соат эди.

Ingenuity – NASAнинг учувчисиз робот вертолёти. Унинг илк парвози 2021 йил 19 апрелда амалга оширилган.

Дастлаб вертолётга атиги бешта намойиш парвози топширилган эди, аммо бу кичик ёрдамчи шу қадар яхши ишладики, унинг вазифаси  кенгайтирилди. Энди у Perseverance марсоходининг кузатувчиси бўлиб ишлаяпти ва деярли ҳар ой бир неча марта учирилмоқда, дейилади mail.ru сайтида.