Хабарда айтилишича, станция орбитага «Зевс» комплекси таркибида олиб чиқилади ва парашют ёрдамида текисликка жойлаштирилади. Кейин эса реактор ўрнатилади.
Таъкидланишича, мазкур иншоот Россияга космосдаги инфратузилма учун энергия муаммосини ҳал этиш имконини беради. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, Ер билан катта тезликда ахборот алмашиш мумкин бўлади.
Маълумотларга кўра, ташкилот лойиҳа устида 2010 йилдан бери иш олиб бораётган бўлиб, 2019 йилда унинг макети тадқим этилган, умумий қиймати 4,2 миллиард рублни ташкил этилиши айтилган.