Унинг сурати 2021 йил 13 июнь куни Ацидалиа  текислигида Марс орбитасида айланиб юрувчи Race Gas Orbiter  аппарати томонидан олинган. Юқоридан қараганда, қизил сайёра юзасида ҳалқа нақшлари ва ёриқлари бўлган улкан тўнка бордек туюлади.

Race Gas Orbiter қурилмаси “Роскосмос” ва Европа космик агентлигининг қўшма лойиҳаси “ЭкзоМарс” дастури доирасида ишлаб чиқилган. Аппарат Марснинг сийрак атмосфераси ҳақида маълумот тўплайди. Бундан ташқари, у рангли ва стереоскопик камера билан юзаларни суратга олиш имкониятига эга.

Тасвирдаги нарса аслида ўра эканлиги тахмин қилинмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, ўра ҳалқалари дарахт ҳалқаларидан фарқли ўлароқ, унинг ёши ҳақида ҳеч нарса айтолмайди, лекин таркиби ва сайёра тарихи давомида ўтмишда юз берган воқеалар сирларини очиб бера олади.

Мутахассисларнинг фикрича, ёриқлар ва ҳалқаларнинг пайдо бўлиши Марс муҳитидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Фаслларнинг ва ҳароратнинг ўзгариши материалнинг исиши ва совишини келтириб чиқарган, бу эса унинг кенгайиши ва қисқаришига олиб келган. Ўра муз конларига бой эканлиги тахмин қилинади. Аммо ҳозирги вақтда қизил сайёранинг ўзгарган эгилиш ёки айланиш ўқи туфайли бундай паст кенгликларда муз ҳосил бўлиши ҳозирча мумкин эмас.