Қайд этилишича, қум бўронлари сайёра совуқ ҳарарортли юқори атмосфера қатламининг қизишига сабаб бўлади. Натижада сув буғларининг совишига имкон бермайди. Молекулалар у ерда ультрабинафша нурлари таъсирида водород ва кислородга парчаланади. 

Mars Reconnaissance Orbiter ускунаси томонидан Марс сайёрасининг 100 метр баландлигида чанг консентрацияси ҳамда сув буғи ҳолати ўрганилганидан сўнг ана шундай хулосага келинди.