Аслида кино юлдузларнинг у ёки бу фестивалда қатнашиш ёки қатнашмаслиги охирги лаҳзаларгача номаълум бўлиб қолади. Бу уларнинг ўта тиғиз ва қатъий режаларга асосланган иш тартиби, қолаверса, ўта нозиктаъб ижодкорлик феъл-атвори билан ҳам бевосита боғлиқдир.
Нима бўлганида ҳам халқимиз Жерар Депардьедек забардаст, ҳазилкаш, юморга тўлиб-тошган актёрни ғоят қадрлайди ва уни Тошкент халқаро кинофестивалида кўришни жуда истайди.
Маълумотларга кўра, Депардьеде 170 дан ортиқ фильмда роль ўйнаган санъаткор сифатида замонамизнинг энг сермаҳсул актёрларидан бири ҳисобланади. Унинг роллари жуда катта миқёсни қамраб олган. Жумладан, Голливуднинг машҳур фильмлари ва фестивалларидан сифат ва савияси турли даражада бўлган комедиялар ва телесериалларга қадар, десак янглишмаймиз.
Жерар Депардье "Париж, мен сени севаман!", "Астерикс ва Обеликс Буюк Британияда", "Йигирманчи аср", "Қўшни аёл", "Омадсизлар" каби кўплаб кинокартиналарда суратга тушган.