“Ягона дарча” тамойили асосида транспортингиздан тушмасдан туриб, қуйидаги давлат хизматларидан фойдаланинг:
- болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга қўйиш;
- пенсия ҳақида маълумотнома олиш;
- электр, газ ва ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдиришга ва тайёр ҳужжатларни бинога кирмасдан олиш имкониятига эга бўласиз.
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази биносининг орқа томонида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида жорий қилинган мазкур қулайлик фуқароларга хизматдан тез, осон ва навбатсиз фойдаланиш имкониятини беради. Қолаверса, имконияти чекланган, ногиронлиги бор ва кекса ёшдаги фуқароларга эса яқиндан кўмаклашилади.
Бу хизмат тури ҳафтанинг душанба, чоршанба ҳамда жума кунлари кўрсатилади.
Фозилжон ЖЎРАБОЕВ,
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси
ахборот хизмати раҳбари