Унда транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Буюк Британия томони Ўзбекистонда таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди, дея хабар қилади “Дунё” АА.
Томонлар машинасозлик, фуқаро авиацияси ва автомобиль саноатига алоҳида эътибор қаратишгани ҳолда икки томонлама диплом бериш дастурини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олдилар. Таълим сифатини таъминлаш мақсадида дастур доирасида ўқитишга инглиз тили ўқитувчилари орасидан мутахассислар жалб қилинади.
UoW билан ҳамкорликда Ўзбекистон университети профессор-ўқитувчилари учун илғор ўқув курсларини ташкил этиш, британиялик профессор-ўқитувчиларни шартнома асосида ТДТУ ўқув жараёнига жалб этиш ва қўшма илмий семинарлар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Ўзаро ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида томонлар Ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олдилар.
1899 йида ташкил этилган Вулверхемтон университети «Times Higher Education» халқаро университетлар рейтингида ва Британия олий таълим муассасалари ўртасида юқори ўринларда қайд этилади.