Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилмоқда.

Болакай 2023 йилда туғилган бўлиб, туғилганида унинг онаси томонидан туғруқхонага никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома тақдим этилмаган. Шу сабабли, чақалоққа ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштиришнинг имкони бўлмаган. Қолаверса, боланинг онасига нисбатан Ўмонда жиноий иш очилгани боис, у туғруқхонани яширинча тарк этган.

Ўз навбатида, она боласининг суриялик оилага вақтинча қараб туриш баҳонаси билан қолдириб, Ўзбекистонга қочиб кетган. Суриялик оила болага ўз фарзандидек муносабатда бўлиб, икки йил давомида парваришлаган. Ҳозирги вақтда Сурияда тинчлик ўрнатилгани сабабли, улар ўз ватанларига қайтишга қарор қилган. Шу сабабли, Сурия фуқаролари болани Ўзбекистон элчихонасига топшириб, ўз ватанига кетган.

2023 йилда Ўмондан Ўзбекистонга қочиб кетган она бошқа қилган жиноятлари учун 2024 йилда Ўзбекистонда ҳибсга олиниб, ҳозирда жазо муддатини ўтамоқда.

Элчихона томонидан боланинг ҳужжатларини тўғрилаш мақсадида Ўмоннинг тегишли идоралари олиб борилган музокаралар натижасида ватандошимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилди. 18 декабрь куни бола элчихона ходими ҳамроҳлигида Маскат–Дубай, Дубай–Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтарилган.