“Matiz” уриб юборган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этди
Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон туманида 22 апрель куни фуқаро М.Ж. “Matiz” автомашинасини Ҳаётобод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнин қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган В.Р.ни уриб юбориши оқибатида, жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.