Хусусан, 3 миллион доллардан 5 миллион долларгача бўлган миқдордаги инвестициялар учун 3 йил муддатга, 5 миллион доллардан 15 миллион долларгача бўлган миқдордаги инвестициялар учун 5 йил муддатга ва 15 миллион доллар ҳамда ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун 10 йил муддатга фойда солиғидан озод этилиши юзасидан Солиқ кодексига қўшимча киритиляпти.

Қонунда махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг 2020 йил 1 январдан кейин фойдаланилмай қолган қисми ҳам татбиқ этилиши белгиланяпти.

Қонун қабул қилиниши натижасида махсус иқтисодий зона иштирокчилари ўз ихтиёрида 47,9 миллиард сўм маблағларни иқтисод қилади. Натижада корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари ортиб, қўшимча иш ўринлари ташкил этилишига имкон яратилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.