Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга мувофиқ 14 сентябрда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезди 938 нафар юртдошларимиз билан «Кинел» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.
Мазкур поезд айни дамда Тошкент Жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.