Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида жойлашган бадминтон спорт марказида бўлиб ўтувчи мусобақада Мудофаа, Адлия, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ўзаро беллашишади.
Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадминтон федерацияси масъуллигида ташкил этилаётган ушбу мусобақа 22 январь куни ўз якунига етади.
Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортсеварлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.