Мамлакат энергетика вазири Кумар Жаякоди электр токининг ўчишига маймун сабаб бўлганини айтди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
22 миллион аҳолиси бўлган орол давлатидаги шифохоналар ва корхоналар узилишлар сабабли генератор ва инверторлардан фойдаланмоқда.
Расмийлар электр энергиясини бир неча соат ичида тиклашга ваъда беришди. Бироқ, биринчи навбатда, шифохоналар ва сув тозалаш иншоотлари токка уланади.
Энергетика вазирининг тушунтиришича, электр токининг ўчирилишига маймуннинг “тармоқли трансформаторга тегингани туфайли тизимда номутаносиблик юзага келгани сабаб бўлган”.
Электр таъминоти идорасининг маълум қилишича, узилиш пойтахт Коломбо жанубидаги подстанциядаги носозлик туфайли юзага келган, деб хабар беради korrespondent.net.