Марҳум ҳарбий хизматчи ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида муқаддас қасамёди ва бурчига содиқ қолиб, юрт тинчлиги ва фаровонлиги, фуқаролар ҳаёти ва давлат мулкини сақлаб қолиш йўлида ўз жонини хатарга қўйиб, чинакам мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатди.

Бугун Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари биргаликда Шовот туманида истиқомат қилувчи марҳумнинг оила аъзоларига «Жасорат» медалини топширди.

Марҳум офицер майор Бахадир Ваисовнинг оила аъзолари Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ҳамда давлатимизнинг доимий эътибори ва ижтимоий ҳимоясида бўлади. Оиласига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар кўрсатилади.