Дарслар Владивосток, Уссурийск, Артем шаҳарлари, Хасанский ва Надеждинский районлари мактабларида тўхтатилган, деб хабар беради ёнғинга қарши кураш, фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий давлат муассасалари.
«Майсак» тўфони туфайли келиб чиққан довул Приморьега яқинлашиб келаётгани, у Корея ярим ороли устида Хитойга қараб бурилиши ҳақида аввал хабар берилганди.
Петр Великий кўрфази бурунида бўроннинг тезлиги дақиқасига 38 метргача кучайиши кутиляпти. Тўлқинлар эса 5 метр баландликкача, шарқий соҳилларда эса 7 метргача кўтарилиши мумкин, деб хабар беради РИА Новости.