Наманган вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг Чортоқ туман жамиятига 2020 йил август ойида “Маткарим Азиз” оилавий корхонаси раҳбари М.А. мурожаат қилди.
Мурожаатда қайд этилишича, “Маткарим Азиз” оилавий корхонаси раҳбари М.А. “BESTON PLAY” МЧЖ раҳбари С.А билан 2019 йил 3 июнь куни 393 192 000 сўмлик аттракцион етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган. Лекин буюртма қабул қилувчи шу кунга қадар шартномада кўрсатилган арғимчоқларни етказиб бермаган.
Мазкур мурожаат Чортоқ туман жамияти мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларига асосан ўрганиб чиқилди. Натижада “BESTON PLAY” МЧЖнинг 393 192 000 сўмлик аттракционларни “Маткарим Азиз” оилавий корхонасига етказиб беришига эришилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати