Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.F.” МЧЖ таъсисчиси И.Ғ. ва Давлат кадастрлари палатаси Бўстон тумани филиали собиқ мутахассиси Б.Ғ. МЧЖга банк филиалидан ажратилган 500 миллион сўм кредит учун гаровга қўйилган кўчмас мулкга таъқиқ қўйилмаганлигидан фойдаланишиб, сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаш орқали ҳудуддаги бошқа тижорат банки филиалидан яна қурилиш ишларини амалга ошириш учун кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағининг 370,7 миллион сўмини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.