С.Лебедев 2021 йил 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» халқаро анжуманида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган.

Учрашувда томонлар МДҲ доирасидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, шунингдек, бўлажак кўп томонлама тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.