Тадбир доирасида мутафаккирнинг “Қалблар севгиси” ("Маҳбуб ул-қулуб") номли китоби белорус тилида тақдим этилди. Йиғилганлар буюк шоирнинг умуминсоний қадриятларни тараннум эттувчи асарлари тўғрисида фикр билдиришди. Шунингдек, жорий йилда унинг асарлари таржимаси ва тарғиботига нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам катта эътибор қаратилаётганини таъкилашди.  

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг Белоруссиядаги элчихонаси, Белорус Республикаси Президенти кутубхонаси ҳамда МДҲ ижроия қўмитаси томонидан ўтказилди.