Видеоконференцияда МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлигининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган фаолиятини амалга ошириш ишларини ташкил этиш, 2020-2022 йилларда "АРТ ЭКСПО" халқаро кўргазмасини ўтказиш, музей иши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ижросини таъминлаш, шунингдек, қадимги қўлёзмалар, илмий-тадқиқот институтининг қўлёзмаларни тиклаш, сақлаш ва рақамлаштириш бўйича ишлар тажрибасини амалга ошириш каби муҳим масалаларда қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова «Ўзбекистон Республикасида маданият соҳасидаги давлат сиёсати» мавзусидаги маъруза билан иштирок этди.