Кеча Европада ЕЛ ВА ЕКЛ доирасида бўлиб ўтган саккиз ўйиннинг олтитасида меҳмонлар ғолиб чиқди. Европа Лигасидаги ҳисоблар ҳақида аввалги хабаримизда маълумот бериб ўтдик. ЕКЛдаги ўйинлар ҳам жуда қизғин курашлар остида кечди. “Лестер” сафарда ПСВ устидан 1:2 ҳисобида  иродали ғалабага эришиб, кейинги босқичга чиқди.

ПАОК  ўз уйида “Марсель”га (0:1) ютқазди.   “Славия” – “Фейеноорд” баҳси 1:3 ҳисобида якунига етди. ЕКЛнинг бу турида фақат “Рома” ўз майдонида   “Буде-Глимт”ни 4:0 ҳисобида енгди. Шунда қилиб 28 апрель ва 5 май кунлари бўлиб ўтадиган Европа Конфедерациялар кубоги ярим финалида “Рома” “Лестер” билан, “Марсель” “Фейеноорд” билан баҳс юритади.