Қарорга мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида 2026 йил 1 августдан бошлаб меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади.
Эндиликда Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида – 4 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатларида – 3 нафардан;
Фуқаролик ишлари бўйича
Нукус туманлараро судида 2 нафар;
Бухоро туманлараро судида 2 нафар;
Жиззах туманлараро судида 2 нафар;
Қарши туманлараро судида 2 нафар;
Кармана туманлараро судида 2 нафар;
Наманган туманлараро судида 2 нафар;
Самарқанд шаҳар судида 2 нафар ва Каттақўрғон туманлараро судида 1 нафар;
Термиз туманлараро судида 2 нафар;
Оҳангарон туманлараро судида 2 нафар, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманлараро судларида 1 нафардан;
Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яккасарой туманлараро судларида 2 нафардан;
Фарғона туманлараро судида 2 нафар;
Урганч туманлараро судида 2 нафар судья фаолият юритади.
Судларга 2026 йил 1 августдан кейин келиб тушган меҳнат низолари билан боғлиқ аризалар ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.
2026 йил 31 июлгача келиб тушган, шу жумладан, иш юритувига қабул қилинган ишлар 2026 йил 1 августга қадар амалда бўлган тартибда кўриб якунланади.