2022 йилнинг 9 ойи “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти комплаенс-назорат бўлими томонидан 13 марта хизмат текшируви ўтказилди. Меҳнат қонунчилиги талабларини бузган 28 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш юзасидан тавсиялар берилди. 2 та ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратурага тақдим этилди.
Шу билан бирга, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти комплаенс-назорат бўлими йилнинг 3 чораги мобайнида таркибий тузилмаларда коррупцияга қарши кураш бўйича мунтазам профилактик тадбирлар ўтказди.
Ҳисобот даврида ишчи гуруҳлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида жами 71 та сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда фуқаролардан жами 162 та оғзаки мурожаатлар тушган бўлиб, кўтарилган муаммоли масалалар жойида мутахассислар томонидан ҳал этилди ёки тегишли тартибда тушунтириш берилди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслардан 283 та ёзма, 196 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали, 13 та электрон почта орқали ва 203 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 223 таси қаноатлантирилган, 258 таси бўйича муаллифларга тўлиқ тушунтиришлар берилган ва 18 таси бўйича ўрганишлар олиб бориляпти.