Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ишсиз фуқароларга 10 граммдан қурт уруғлари тарқатилиб, 7000 нафар пиллакор фуқаролар бандлиги таъминланади. Бу ҳақда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси матбуот хизмати хабар қилди.
Туман ҳокими, вилоят “Агропилла” МЧЖ раҳбари Лобархон Яминовалар Ипак қурти боқиш истагини билдирган фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг меҳнати ҳамиша ардоқланишини таъкидлади.
Шунингдек, пилла етиштирувчиларга пул маблағлари аванс тариқасида берилди.
Маълумот учун: жорий йил туманда 140 та фермер хўжалиги билан шартнома қилинган бўлиб, 3349 қути қурт уруғи парваришланди, 191 тонна “кумуш тола” ҳосилини олиш режалаштирилган.